"БОЛАЛАРНИНГ КУЛГУСИ ДУНЁНИ ТЎЛДИРСИН"

    02 июнь, 2018 72 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Шу сана муносабати билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Камалак” болалар ташкилоти ва вилоят мусиқали драма театри биргаликда "Ёзни камалак билан" деб номланган саёҳат тадбири ўтказилди. Тадбирда вилоятнинг барча туман ёшлари вакиллари  Жиззах вилоятининг  энг сўлим гўшаларидан бири бўлган Зомин туманидаги "Зомин сунрисе"  болалар дам олиш оромгоҳида бўлишди. Йиғилганларга оромгоҳда болаларнинг мароқли дам олишлари учун яратилган қулайликлар билан таништирилди. Шундан сўнг оромгоҳ ҳодимлари томонидан болажонлар учун дастурҳон безатилди ва театрнинг ёш актёрлари томонидан эртак қахрамонлари ва ўрмон ҳайвонлари акс эттирилган турли саҳна кўринишлари, ўйинлар намойиш этилди. Саёҳат сўнггида оромгоҳ маъмурияти томонидан болажонларга ўқув қуроллари ва эсдалик совғаларини тақдим этилди.

          

    Mиржалол Шайзоқов

    Театр ёш актёри

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать