Фориш туманига ташриф

    01 июнь, 2018 54 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018-йил 31-май куни Жиззах вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Фахрадов Камол Жамолович Фориш туманига ташриф буюриб, маданият соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, соҳа ҳодимлари билан суҳбат уюштирди.

    Дастлаб туман маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш маркази жойлашган бино холатини кўздан кечириб, ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди.

    Шундан сўнг “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Ҳонбанди маҳалласида жойлашган маданият ва аҳоли дам олиш марказида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди ва келгусида мазкур маданият марказида фаолият олиб бориш нияти бўлган Бенков номидаги Тошкент рассомчилик коллежининг ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича тамомлаган Ҳонбанди маҳалласида яшовчи Тўлаков Жавоҳир ҳонадонига бориб учрашди. Учрашув давомида Ж.Тўлаков ҳунармандчилик асосида ясаган ишланмалари билан танишди.

       

    Шунингдек 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига бориб, у ердаги туманнинг тарихий эспонотлари билан ташкил этилган музей ҳамда дарс ўтилиши жараёнлари, машғулотлар олиб борилишини кузатди. Мактабда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан суҳбат ташкил этилди ва суҳбат давомида К.Фахрадов мусиқа мактабида ўқувчилар учун ўтказилаётган машғулотларни янада такомиллаштириш, мусиқага қизиқиши баланд бўлган ёшларни ушбу масканга кўпроқ жалб этиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

        

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать