"Болаларга меҳр, эътибор"

    01 июнь, 2018 64 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 1 июн куни Халқаро болаларни химоя қилиш куни байрами муносабати билан Зарбдор туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази коцерт залида 450 нафар болалар иштирокида "Болаларга меҳр, эътибор" мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

    Тудбирда Зарбдор туман ҳокими Н.Ғ.Қўшоқов, ҳоким ўринбосари Б.Элмуродов, туман маданият бўлими мудири Д.Эркабоев, туман 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Х.Равшанов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси З.Муллажоновлар иштирок этишдилар.

    Тадбирни  туман хокими Н.Ғ.Қўшбоқов очиқ деб эълон қилиб, жорий йилнинг 30-31 май кунлари Навоий вилояти Нурота туманида бўлиб ўтган “Нурли наволар” халқаро фолъклор фестивалида иштирок этиб қайтган “Ойпари” фолъклор этнографик халқ ансанблини алохида табриклаб ўтди. Мактабгача таълим муассасаларига болалар учун махсус ўйинчоқлар тўпламларини  байрам муносабабти билан топширди.

        

    Зарбдор туман маданият бўлими бадиий жамоаси томонидан болалар учун тайёрланган байрам тантаналари туманимиз болалари ва катталарига хам бирдек манзур бўлди.  Тадбирда  “Севинч”, “Маржон” болалар рақс гуруҳлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларнинг кўнглига кўтаринки кайфият бағишлаган бўлса, 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари чиқишлари байрамга ўзгача шукух бағишлади. Байрамда туман маданият бўлими ходимлари Назиров Элёр, Махмуд Сатторов, Х.Мўминовлар томонидан ижро этилган куй кўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди. Тадбир сўнгида туман маданият бўлими томонидан байрамда ўз чиқишлари билан фаол иштирок этган жамоаларни эсталик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирлаган бўлса, туман халқ таълими бўлими томонидан байрамда иштирок этган жажжи болажонларга бепул музқаймоқ ва салқин ичимликлар тарқатилди.

           

    Туманимиз ёшларини байрам муносабати билан муносиб табриклади. Ўтказилган тадбир тумандаги барча болажонларга ва уларнинг ота-оналарига манзур бўлди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать