“Ўзбекистоннинг баҳтиёр болалари”

    01 июнь, 2018 64 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 31 май куни вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси биносининг ҳовлисида 1 июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан “Ўзбекистоннинг баҳтиёр болалари” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга вилоят кўзи ожизлар жамияти, шаҳар кўзи ожизлар жамияти, Жиззах шаҳар кўзи ожизлар маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда меҳр-мурувват шаҳарчасида яшовчи фойдаланувчилар таклиф этилди. Тадбирни вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси фахрий ходими Ё.Хайитбоев очиб, 1 июн "Халқаро болаларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан кутубхона томонидан мана шундай тадбирлар орқали келажак авлодларимизни юксак даражада тарбиялаб, илм бериб, уларнинг комил, етук бўлиб етишишларида биз катталар тиргак бўлишимиз лозим. Ҳозирги кунда ёш келажак авлодлар учун қулай шарт-шароитлар, спорт майдончалари, тўгараклар, истироҳат боғлари қурилмоқда. Буларнинг барчаси ўниб-ўсиб келаётган фарзандларимиз учундир. Бизнинг кутубхонамиз ҳам ёш жажжи фойдаланувчиларимизга зеҳнлари теран бўлиши учун раҳбарият томонидан кутубхонамиз фонди кўпайтириб борилмоқда” -деб ўз сўзларини якунладилар. Тадбирда вилоят кўзи ожизлар жамияти раиси И.Гаппаровга, Жиззах шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаевларга сўз берилди ва улар барча болажонларга ўз тилакларини билдириб байрам билан табриклашди.

      

        

    Тадбиримиз бадиий қисмида Жиззах шаҳар кўзи ожизлар маданият ва аҳоли дам олиш марказидан С. Шаропов ўзининг дилтортар қўшиғи билан бадиий қисмимизни очиб берди. Кутубхонамизнинг фаол фойдаланувчиларининг фарзандалари томонидан ўзлари ёд олган шеърларидан намуналар келтиришди. Тадбиримиз давомида Жиззах вилоят Қўғирчоқ театри ходимлари томонидан болажонлар учун ажойиб чиқишлар намойиш этишди. Шаҳар кўзи ожизлар маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходими С.Соатов томонидан ажойиб қўшиқ янграб ўтди.

    Тадбиримиз сўнгида барча болажонлар учун куй-қўшиқлар янгради ва болажоналар хурсанд бўлиб рақс тушишди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать