Сирдарё вилоятида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам бўлиб ўтди.

    01 июнь, 2018 37 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 1 июн  “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Болаларга беринг дунёни”  шиори остида  Гулистон шахридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари  ҳамда туман шаҳарлардан ташриф буюрган кам таъминланган болаларга тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят хокими ўринбосари О.Абдуғаниев сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади.

    Тадбирнинг бадиий қисмида вилоятимиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан куй қўшиқ ва рақслар ижро этилди.          

    Шунингдек, Гулистон шахар маданият бўлими қошидаги ёш томошабинлар халқ театри жамоаси томонидан “Баджахл қуёнча” номли эртак спектакли намойиш этилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать