Андижон шаҳрида 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Болажон баҳори” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

    01 июнь, 2018 77 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

        Андижон шаҳрида 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Болажон баҳори” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

     

     

     

     

     

        Тадбирни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берди.

     

     

     

       Сўзга чиққанлар бугун юртимизда, қолаверса Андижон вилоятида 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” оммавий сайл сифатида кенг нишонланаётганлиги, ушбу сана муносабати билан барча маданият ва истироҳат боғларида болажонлар учун маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари, имконияти чекланган болажонлар учун эса мурувват, ҳайрия тадбирлари ўтказилаётганлигини таъкидладилар.

        Ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида бугун муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан бунёд этилган, лойиҳа қиймати 2 млрд 260 млн сўмлик инглиз ва рус тилларига ихтисослашган, гимнастика, рассомчилик, сузиш, рақс каби тўгаракларига эга “Болажон баҳори” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиши болажонлар учун байрам совғаси бўлди.

        Табрик сўзларидан сўнг, тантанавор мусиқа садолари остида алвон лента қирқилиб, вилоят ҳокими бошчилигида тадбир меҳмонлари нодавлат мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирдилар ва болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать