Сирдарё вилояти фольклор жамоалари “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивалида биринчи ўринни эгаллади.

    01 июнь, 2018 83 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги “2018 йилда Республика кўрик-танловлари ва фестиваллар, анжумани ҳамда ўқув-семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 91 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30-31 май кунлари Навоий вилояти Нурота туманида ўтказилган “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивалида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё наволари” ҳамда “Сайхун йигитлари” фольклор жамоалари фахрли биринчи ўринни эгаллашди ва I-даражали диплом билан тақдирландилар.

    Шунингдек, Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи А.Холиқов ҳамда Ўзбекистон Балетмейсторлар уюшмаси аъзоси, “Сирдарё наволари” фольклор жамоаси балетмейстори Б.Холиқовалар “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивалида фаол иштирок этганлиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать