Қозоғистон Республикаси мухтор элчиси Жиззахда

    31 май, 2018 558 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 30 май куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов ёдгорлик филиалига  Қозоғистон Республикаси мухтор элчиси Е.М.Утембаев Вилоят ҳокими Э. Салиев хамрохлигида ташриф буюрди. Қозоғистон Республикаси мухтор элчиси Е.М.Утембаев музейга ташрифи чоғида ўзбек ҳалқининг атоқли фарзанди ёзувчи Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон ривожига, халқ таълимининг ривожланишига қўшган хиссасини мамнуният билан эътироф этди.

    Шароф Рашидовнинг хорижий сафарлари, жумладан Хиндистон сафари таасуротлари асосида ёзилган “Кашмир” қўшиғи асари ҳамда унинг таржималари меҳмонда катта таасурот қолдирди.

    Қозоғистон Республикаси мухтор элчиси музейнинг таасуротлар китобига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Ш.Рашидов ёдгорлик музейига юксак эътибор берилганидан хурсанд бўлдим. Ушбу музейда Ш.Рашидовнинг босиб ўтган  ҳаёт йўли ва ижоди   ҳақида чуқур таасуротга эга бўлдим”, деб ўз дил сўзларини ҳамда фикр мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

       

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать