Қашқадарёда санъат йўналиши бўйича республика танловининг вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди

    31 май, 2018 84 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2435-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори асосида ўқувчи ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижодини ҳар томонлама рағбатлантириш ва кенг оммага тарғиб этиш мақсадида, шунингдек, 2018 йил 7 майдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари санъат мактаблари санъат йўналиши республика кўрик-танлови низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 286-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15-20 май кунлари Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида танловнинг туман (шахар) босқичи бўлиб ўтди.

     

     

    2018 йил 25 май куни танловнинг вилоят саралаш босқичи Қарши шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

     

     

    Танловда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий санъат, амалий санъат, рақс санъати, театр санъати бўйича жами 91 нафар ўқувчилар қатнашишди.

     

     

    Рақс бўйича Китоб тумани 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Баҳромова Гулбаданбегим Сувон қизи I-даражали диплом, Аралов Мақсуд Хасан ўғли (графика) I-даражали диплом , Яккабоғ тумани 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси (қўғирчоқ театр) Саъдуллаев Абдулазиз I-даражали диплом,

     

     

     

    (драма театр санъати актёри) Ашеров Мадиёр I-даражали диплом, Қарши шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаб ўқувчиси Бузруков Аслбек Алишер ўғли (минятюра ва наққошлик) I-даражали диплом, Янгибоева Бахтигул Чори қизи (ранг тасвир) I-даражали диплом, Шахрисабз тумани 16-сон болалар мусиқа ва санъат мактаб ўқувчиси Хусанов Шахриёр Тўрақул ўғли (хайкалтарошлик) I-даражали диплом, Қамаши тумани 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Холтўраев Иззатбек Ашурали ўғли амалий санъат (ёғоч уймакорлиги) йўналиши бўйича I-даражали диплом билан тақдирландилар.

     

     

    Якуний натижаларга кўра 8 нафар иқтидорли ўқувчилар танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать