Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида 1 июнь –“Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан “ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР!” хайрия тадбири ўтказилди.

    30 май, 2018 827 andijon Andijon yangiliklari

     

        Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида «1-июн Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси Андижон шахар кенгаши, вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР!”  хайрия тадбири ўтказилди.  

      Тадбирда Андижон вилояти таълим муассасаларида хамда якка тартибда тарбияланувчи ногиронлиги бўлган болалар ва ўқувчи ёшларга хамкорлар томонидан эсдалик совғалар улашилди.

       Тадбир иштирокчилари музей ходимлари кўмагида музей экспозиция залларига саёхат уюштирилди.

        Тадбир доирасида Андижон шаҳридаги ҳарбий қисм зобитлари ва ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

       Сўнг ўқувчилар ўзлари ёд олган Она-ватан, тинчлик мавзусидаги шеър ва қўшиқларни катта завқ билан томошабинларга ижро этиб бердилар. Айниқса, тинчлигимиз посбонлари билан музей экспозицияларига уюштирилган саёхат болаларда катта таассурот қолдирди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать