Қашқадарёда “Йилнинг энг яхши ўқитувчи ҳамда концертмейстери” танловининг вилоят саралаш босқичи

    30 май, 2018 58 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Қашқадарё вилояти болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида бўйича республика танловининг вилоят саралаш босқичи

    бўлиб ўтди. 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини танқидий ўрганиш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси” (30.01.2018 й. №01-07/1-3347-сон)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари ўртасида ҳар бир йўналиш ҳамда мусиқа назарияси фани бўйича “Йилнинг энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси ҳамда концертмейстери” республика танловининг вилоят саралаш босқичи Қарши шахри 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Низом талаблари асосида ўтказилди.

     

     

    Вилоят саралаш босқичида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 32 нафар ўқитувчилари иштирок этди.

     

     

    Танлов натижаларига кўра Қарши шаҳри 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Мухаммеджонов Шухрат ҳамда Шахрисабз шахар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери Шегапова Лутция I даражали диплом билан тақдирланиб республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать