“Камалак” болалар ташкилотининг сардорлари Шаҳрисабз шаҳридаги “Лочин” болалар оромгоҳида

    30 май, 2018 107 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилотининг сардорлари Қашқадарё вилоятиниинг Шаҳрисабз шаҳридаги “Лочин” болалар оромгоҳига ташрифи.

     

     

    Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остидаги республика анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 14 май куни 195-сонли Кенгаш баёни ижросини таъминлаш мақсадида вилоятлардан ташриф буюрган “Камалак” болалар сардорларини Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ф.Турсунов,

     

     

     

     

    Қарши санъат коллежи ўқитувчиси режиссёр Э.Турсунов, вилоят мусиқали драма театри актёри Ш.Маҳмашукуров бошчилигида маданият ва туризм коллежининг карнай-сурнай, шаҳар маданият бўлимининг “Ойдиной” фольклор, Қарши туман маданият бўлимининг “Зарб” доирачилари

     

     

     

     ҳамда вилоят қўғирчоқ театрининг эртак қаҳрамонлар образлари, Шаҳрисабз туман шаҳар маданият бўлими, 2-16-17 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг дамли ва зарбли оркестр, анъанавий ижрочилар, Китоб туман маданият бўлимининг “Ризвонгул” фолкьлор, Шаҳрисабз ёшлар театри жамоалари билан биргаликда кутиб олинди.

     

     

     

     

    Шаҳрисабз шаҳрининг “Амир Темур ҳиёбони”да анжуман иштирокчиларининг паради бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Республика “Камалак” болалар ташкилоти раиси М.Зуфаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаш раиси Ш.Саттаровлар сўзга чиқиб анжуман иштирокчиларига ўзларининг тадбирлари ва тилакларини билдирдилар. Анжуман иштирокчилари парад якунланганидан сўнг, “Лочин” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида тантанали кутиб олинди.

     

    Ушбу анжуман жорий йилнинг 24 май кунига қадар давом этди.

     

      

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать