Қашқадарёда 21-23 май кунлари “Ниҳол 2018” мукофоти танловининг туман (шаҳар) босқичлари бўлиб ўтди

    30 май, 2018 43 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги (01-07/1-248-сон 05.03.2018 йил) мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 151-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоят маданият бошқармасининг 2018 йил 14 март куни имзоланган 18-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21-23 май кунлари Деҳқонобод, Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи, Шаҳрисабз, Китоб, Касби, Миришкор, Нишон, Косон, Муборак, Қарши туман маданият бўлимининг аҳоли дам олиш марказилари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ниҳол” мукофоти танловининг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилди.

     

     

     

     “Ниҳол” мукофоти танловининг биринчи босқичида 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги йўналишлари ўз санъатлари билан бўйича иштирок этдилар.

     

     

    Танловнинг туман (шаҳар) босқичида жами 488 нафар ёш ижодкорлар иштирок этиб, шундан 74 нафар иштирокчилар ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

     

    Танловнинг вилоят босқичини ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказиш белгиланган.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать