Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Эркин Комилов “Маънавият соати”ни ўтказди

    30 май, 2018 55 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28-июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов томонидан имзоланган 2018 йил 12 январдаги №1-сонли (о7/1-150) баёнининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Миллий академик драма театри акётри Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов“Ўзбек театрларида актёрлик маҳорати ва унда устоз-шогирд анъаналарининг ўрни” мавзусида “Маънавият соати” (сайёр ўқув машғулоти) ташкил этилди.

    Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов томонидан бугунги глобаллашув жараёнида театр санъатига бўлаётган эътибор, саҳна санъатидаги дунё санъатини лол қилаётган сара спектакллар ва шу билан биргаликда енгил елпи асарлар ҳам яратилаётганлигини айтиб ўтди. Жумладан, тарихий ва мумтоз асарлар актёрларнинг маҳоарт борасида теран шакллантира оладиган ва унга образ яратиш борасида асосий манба бўладиган маънавий асосдир. Шу масала юзасидан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилган “Мирзо Улуғбек”трагедиясидаги образ устида ишлаш жараёнида ўзим жудаям кўп маънавий бисотларни ўргандим ва уни саҳнада мукаммал яралишида қалб қўримни бериб ижро этдим.

     

     

    Бугун ёш актёрларга эътибор берар эканман, уларда саҳнага садоқат, фидоийлик деган тушуналар шунчаки юзаки муносабатлар устига қурилганлигини, баъзиларида ҳатто афсус билан айтишимиз мумкинки, “Хобби” сифатида ҳам қарашлар мавжуд. Бу албатта, театрларда “Устоз –шогирд” анъаналарининг изчил давом этмаётганлигида деб айтишими мумкин. Марҳум устозим Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурхоновнинг сиз кўриб турган Эркин Комилов бўлиб халқ тан олишида улкан меҳнатлари самараси ётибди. Бунга биргина мисол, “Бой ила хизматчи” спектаклига репитиция жараёни кетмоқда. Унда бош қахрамонларни Солиҳбойни Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурхон, Ғафурни камина Э.Комилов, Жамилани Ўзбекистон халқ артисти Гулчехра Жамилова ижро этади. “Бой ота, чақиртирган экансиз.”-деб секин кириб келаман. Сўрида кўз қирлари билан оёқларимга қараб турадилар. Камида ўн марта қайта-қайта кирдиравердилар. Шунда “Устоз, фақат оёғимни кўраябсизку, нимага бунча қайтардингиз”-деб сўрадим. Шунда устоз “Оёғинг образда эмас, янги уйланган хизматкорнинг хўжайини олдига бунақа мардона кириб келганини қаерда кўргансан?”- дегандилар. Шу биргина сўз образ яратишимда нафақат, сўз, балки бутун вужуд ижрога кириш кераклигини ўргандим. Устознинг яна бир таълими “Сўзни шунчаки айтма, унинг таг замирини ижро эт”-деган сўзлари умримни асосий мезонига айланди.

     

     

    Устоз–шогирд анъаналари нафақат образ яратишда, балки ҳаётий тажрибаларида, инсонийлик томонидан беминнат кўрсатилган эътиборда деб айтишим мумкин. Устоз сифатида театр санъати даҳоси Шукур Бурҳон устозим бўлганлиги энг буюк бахтим бўлса, бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадулло Набиев шогирд сифатида барча масъулиятларни мукаммал бажариб келаётганлиги бу муқаддас анъананинг бардавом этаётганлигидан далолатдир.

    Санъаткор ҳамиша халқ эътиборида юрар экан, саҳнанинг масъулиятини ҳис қилиши, унга фидоийлик билан жавоб бериши ижодкорга саодат йўлини очиб беради. Сизга устозимнинг яна бир сўзини “Саҳна ўғриси бўлма”-деган сўзларини такрор айтаман. “Устоз –саҳна зғрисиям бўларканми?”- деб сўраганимда “Саҳна ўғриси- бу саҳнада ёлғон сўзлаган, ёлғон кулган, ёлғон йиғлаган актёрлардир”-деб жавоб берганди. Саҳна халқ ижодининг энг юксак санъат гултожи экан, унга хиёнат қилиб бўлмайди. Саҳнага фидокорона хизмат қилинг, албатта унинг саодати сизни кутмоқда.

     

     

    Э.Комилов театр ходимларига нафақат устоз-шогирд анъаналари, балки актёрлик маҳоратида образ яратиш масалалари, сўз санъатида урғунинг тўғри қўйилиши, санъат энг олдинги талабга айланиши ҳақида батавсил маълумот бердилар. Театр жамоаси Э.Комиловнинг ярим асрлик ижодий тажрибаларини энг асосий жиҳатларини ўзлаштиришга киришда деб айтишимиз мумкин. Зеро, устозлар ўгити ижодкорларнинг ҳаёт йўлларида энг ёруғ нур бўлиб ёритгувчи маёқдир.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать