“Адабиёт яшаса-миллат яшайди”

    28 май, 2018 83 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 24 май куни “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” боғида “Адабиёт яшаса-миллат яшайди” мавзусида Республика китоб байрами бўлиб ўтди.

    Ушбу китоб байрамига Ш.Рашидов номидаги Ахборот кутубхона маркази, Жиззах вилоят Болалар кутубхонаси, Жиззах давлат педагогика инситути ахборот-ресурс маркази, Жиззах транспорт алоқа касб-ҳунар коллежи, Жиззах Санъат коллежи, ҳамда Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутухонаси ўз кўргазмаларини ташкил этишди. Ушбу китоб байрамини вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Тўхтамешов очиб берди ва вилоятимизда яшаб ижод қилиб келаётган фаол ижодкорларни тақдирлади.

       

    Тадбир давомида Жиззах Санъат коллежи камер оркестри ҳамда доирачилар гуруҳи, Жиззах шаҳар маданият бўлими, 1- ва 2-сон болалар мусиқа ва санъат  мактаблари, вилоят қўғирчоқ театри бадиий жамоалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

    Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ушбу китоб кўргазмасига брайл ёзувидаги адабиётлар, ясси адабиётлар ва электрон диск вариантидаги адабиётларидан китоб кўргазмаси тайёрланди. Китоб кўргазмасини кутубхона ходимлари Г.Юлдошева ва С.Қодировалар тадбир иштирокчиларига шарҳлаб ўтди.

    Китоб байрамида ёш китобхонлар ўртасида викторина ўйини ўтказилди. Викторина ғолибларига ташкилотчилар томонидан совғалар тақдим этилди.

        

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать