Бухорода “Ипак ва зираворлар фестивали”

    28 май, 2018 1 061 buxoro Buxoro vb yangiliklari

          Жорий йилнинг 25-27 май кунлари "Ипак ва зираворлар” фестивали Бухоро вилоятида кенг нишонланди.

          Фестиваль доирасида республика ва хорижлик ҳунармандлар, зираворчилар ҳамда тадбиркорлар маҳсулотларининг савдо ярмаркаси ташкил қилинади. Уста-ҳунармандлар (зардўзлик, кандакорлик, кулолчилик, миниатюра санъати, темирчилик, гилам ва атлас тўқиш, каштачилик ва бошқалар) томонидан маҳорат мактаблари ўтказилиб, миллий ҳунармандчилик устахоналаридаги фаолият намойиш этилади. Фестиваль дастуридан ёш дизайнерлар томонидан атлас ва адрасдан тикилган либослар намойиши бўлиб ўтади.

          “Бухоро тарихий ижтимоий-маданий анъаналарининг замонавий тамаддун талаблари кесимидаги ривожи” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда мамлакатдаги дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар ва инвесторлар иштирокида вилоятнинг юқори туристик салоҳияти сайёҳлик инфратузилмалари ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

          Фестивалнинг кўнгилочар дастурлари қаторига турли вилоятларнинг фольклор жамоалари томонидан қизиқарли маданий дастурлар намойиши ҳамда юртимизнинг таниқли ва ёш истеъдодли санъаткорлари ижросидаги гала концерт ташкил қилинди. Фестивалга ташриф буюрганлар, шунингдек, миллий кураш мусобақалари, хўроз уруштириш, қўчқор жанги, дорбозлик каби халқ уйинлари томошабинлар этиборига ҳавола этилди.

          Фестивалнинг иккинчи куни соат  10:00да вилоят “Ёшлар маркази” биносида фестиваль доирасида Халқаро анжуман бўлиб ўтди.Унда Бухоро вилоятида йил давомида бўлиб ўтадиган фестиваллар ҳақида Вилоят хоким ўринбосари атрофлича маълумот берди.

          Бу ерда асосан маданий мерос объектларига туристларни жалб этиш, бой меросимизни дунё бўйлаб тарғиботини олиб бориш, кичик ва ўрта бизнесни хориж банклари ҳамкорлигида ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, ёшларни иш билан таъминлаш масалалари борасида суҳбат олиб борилди.

           Фестивалнинг учунчи куни галаконцерт ташкил қилинди. Голаконцертда вилоятлардан ташриф буюрган фолклор жамоалар, вилоят театрлари ҳамда таниқли эстрада хонандаларининг чиқишлари барча йиғилга томошабинларга бирдай манзур бўлди десак адашмаймиз.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать