Форишда “Сўнги қўнғироқ" тадбири

    28 май, 2018 638 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Фориш туман Маданият бўлими ташаббуси билан, мактаб битирувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 2018-йил 25-май куни маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Сўнги қўнғироқ куни”га бағишлаб қизиқарли томошалар, ёшларга бирдек манзур бўлувчи қўшиқлар ва рақслар билан бойитилган “Ёшлар шоу” байрам тадбири ташкил этилди.

    Байрам консерт дастурида ёшликни, мактаб даврларини тараннум этувчи қўшиқлар, “Тоғ шалоласи” ашула ва рақс халқ ансамбли томонидан жонли тарзда мусиқалар ижроси ҳамда марказ қошида ҳаваскор ёшлардан тузилган “Голд стар” жамоаси ва 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби қошида ташкил этилган “Эхcлусиве” жамоаси ва 55-мактабнинг “Чақмоқ” жамоаси томонидан юморга бой саҳна кўринишлари, марказда ташкил этилган “Рақс” тўгараги аъзоларидан тузилган “Жозиба” ва “Осиё” рақс жамоаларининг чиқишлари томошабинларга  намойиш этилди.

    “Ёшлар шоу” байрам тадбири томошасига 400 нафардан ортиқ ёшлар ва уюшмаган ёшлар ташриф буюрди.

         

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать