Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида онлайнда “Маънавият соати” ўтказилди

    28 май, 2018 586 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов томонидан имзоланган 2018 йил 12 январдаги №1-сонли (07/1-150) баёнининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Л.М.Саодатова томонидан “Онлайн” шаклидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи” мавзусида “Маънавият соати” (сайёр ўқув машғулоти) ташкил этилди.

     

     

    Ушбу “Маъанвият соати”да Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри ва вилоят қўғирчоқ театрлари жамоаси иштирок этди.

     

     

    Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари  томонидан “Онлайн” шаклидаги “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври” мавзуси бир неча бўлимларга бўлинган ҳолда, батафсил ва изчил тарзда мазмун моҳияти ёритиб берилди. Жумладан, ушбу икки давлат Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклигининг янги даврнинг бошланиши” номли Қўшма баёноти ҳақида батафсил маъруза қилиб берилди.

     

     

    Л.Саодатова ўз сўзини “16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп қабул қилди. Президент Ш.Мирзиёевнинг Оқ уйга илк тарихий ташрифи Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб берганлигини бутун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганлиги, бу эса ҳар бир Ўзбекистонлик фуқаро учун ифтихор туйғусини туғдирди” –дея бошлади. ПрезидентШ.Мирзиёев жорий йил март ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этганлиги, бу минтақалараро савдони ривожлантириш ва хавфсизликка оид таҳдидлар бўйича биргаликдаги ёндашувларни ишлаб чиқиш учун янги имкониятлар очиб берганлиги қайд этилди. Президент Д.Трамп ушбу муҳим мулоқотда Ўзбекистон асосий роль ўйнашини эътироф этди ҳамда Қўшма Штатлар «С5+1» минтақавий формати орқали ҳамкорлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлашини билдирди. Президентлар Афғонистоннинг Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик форматларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаганлиги ҳақидаги маълумотлар “Маънавият соати” маърузасида тўлиқ аксини топди.

    Ушбу баёнотдаги стратегик, сиёсий ҳамкорлик, иқтисодий ислоҳотлар, таълим соҳаларидаги, халқаро муносабатлар ва бошқа кўплаб соҳалардаги икки давлат ўртасидаги келишувларнинг моҳияти ҳақида театр ходимлари батафсил маълумотга эга бўлишди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать