Андижонда “Оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги” доирасида “Соғлом ва аҳил оилалар кўпайса, жамиятимизда соғлом муҳит мустаҳкамланади” мавзусида тадбир ўтказилди.

    28 май, 2018 582 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

       Вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан вилоят қўғирчоқ театрида “Оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги” доирасида “Соғлом ва аҳил оилалар кўпайса, жамиятимизда соғлом муҳит мустаҳкамланади” мавзусида вилоятдаги ҳарбий қисмлар аскарлари ва уларнинг оилалари иштирокида тадбир ўтказилди.

     

     

       Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова кириши сўзи билан очиб, мавзу бўйича маъруза қилди. Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан маърузачиларнинг маърузалари тингланди.

        Сўнгра, вилоят ёшлар театри томонидан “Замоннинг синган ойнаси” спектаклидан бир пардали саҳна кўриниши ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Моҳларой Бўтаева, хонандалар Умида Абдурасулова, Муродил Ҳакимов, Муҳайё Тожиматова, Аъзамжон Султонов, Бахринисо Ҳамрақулова, Шахноза Искандарова, Фарход Саидовлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать