Андижон тумани “Ёшлар” маданият ва истирохат боғида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг кафолатидир” шиори остида “Китоб байрами” ўтказилди.

    24 май, 2018 772 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

         Аҳоли, айниқса ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларни китобга ошно этиш ва бу орқали ҳар томонлама билимларини ошириш, назм ва наср йўналишларида ижод қилаётган шоир ва ёзувчиларимизнинг шеърий ва бадиий асарларини кенг оммага тарғиб этиш мақсадида Андижон тумани “Ёшлар” маданият ва истирохат боғида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг кафолатидир” шиори остида “Китоб байрами” ўтказилди. Байрамда умумтаълим мактабларининг ахборот ресурс марказлари янги адабиётларидан тузилган китоблар кўргазмасини   ташкил этди. Байрам иштирокчилари ўртасида шеърхонлик, бахру-байт мушоиралари ўтказилди, бадиий асарлардан парчалар ўқилди.

        Сайл сифатида ўтказилган байрам тадбири давомида туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

        Тадбир сўнггида тадбирда фаол иштирок этган фуқаролар ташкилий қўмитанинг “Фахрий ёрлиқ”   ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.   “Китоб байрами”да 250 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари ва ёшлар қатнашдилар.  

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать