Сирдарё тумани 12- сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 2017-2018-ўқув йили якуни бўйича ҳисобот концерти бўлиб ўтди

    24 май, 2018 712 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 5 май куни  Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида  12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг концерт залида 2017-2018-ўқув йилининг якуни бўйича ҳисобот концерт бўлиб ўтди. Ҳисобот концертида Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи А.Ҳолиқов, Сирдарё тумани Маданият бўлими мудири Х.Баратов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Сирдарё тумани Кенгаши раиси Ғ.Хусайинов ҳамда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари иштирок этишди.

       Тадбирни Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи А.Ҳолиқов очиб, барча иштирокчиларни бугунги байрам билан самимий қутлади.

               Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди. Дастурни мактабда ташкил этилган “Садо” доирачилар ансамбли ўз чиқишлари билан бошлаб берди. Сўнгра мактабда ташкил этилган бўлимлар бўйича ўқувчилар ўз дастурларини намойиш этишди.

                 Ушбу концерт дастурида “Хореография”, “Фортепиано” “Скрипка” ҳамда “Рубобчилар ансамбли” томонидан ижро этилган мусиқий асарлар томошабинларда илиқ кайфият уйғотди. “Тасвирий ва амалий санъат” бўлими томонидан тасвирий ва амалий санъат асарлари, миллий ва замонавий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

                 Ҳисобот концерти сўнгида 2017-2018-ўқув йили давомида фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган, тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари берилди.

     

     

     

     

     

                    

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать