Ховос тумани 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабидаги “Устозлар изидан” деб номланган давра сухбати ва махорат дарси бўлиб ўтди.

    24 май, 2018 704 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 15 май куни мактабнинг концерт залида хамда дарс хоналарида шоир Мухаммад Исмоил ва Ўзбекистон ҳамда Турманистонда хизмат кўрсатган артист Бобомурод Хамдамов билан ўқувчи ва ўқитувчилар билан давра сухбати ва махорат дарси бўлиб ўтди. Суҳбат мобайнида устоз санъаткор,  хаётидаги санъатнинг ўрни ҳамда ибратли сўзлари билан томошабинлар билан ўртоқлашди ва ўзларига керакли жавобларни олишди. Махорат дарсида ўқитувчилар ва ўқувчилар билан гурухли дарс олиб борилди. Дарс давомида анъанавий ва эстрада санъати ўқувчилари томонидан қўшиқлар ижро этилиб ижро камчиликлари устоз томонидан тўғирланиб борилди. Ўқитувчиларга келгуси йилги ўқув йили учун режалар ҳамда керакли маълумотлари билан ўз маслаҳатларини бериб ўтдилар. Дарс оҳирида устоз томонидан ўқитувчи ва ўқувчиларни дуо қилиб, яхши тилаклар билдирди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать