Сирдарё вилоятида “Китобхонлик байрами” бўлиб ўтмоқда.

    24 май, 2018 912 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 24-25 май кунлари Гулистон шахридаги Билмдонлар масканида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш - буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида республика китоб байрами бўлиб ўтмоқда.

    Тадбир давомида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш”га бағишланган китоб байрамини тарғиб қилувчи бурчак ва кўргазмалар, китоб, газета ва журналлар савдо-ярмакаси ташкил этилди. Шунингдек, тадбирда биринчи маротаба китобини чоп этган ёшлар таклиф этилиб, улар ўртасида “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон”, “Ёш китобхон” викториналари, “Китоб ўқишни ёқтирасизми?” мавзусида ижтимоий сўровлар, “Энг фаол иштирокчи”, “Энг яхши стенд” лойихалари ташкил қилинди.

    Тадбирнинг бадиий қисмида вилоятимиз санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

    Китоб байрами 25 май кунига қадар давом этади.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать