Андижон вилояти маданият бошқармасида йиғилиш ўтказилди

    23 май, 2018 437 andijon Andijon yangiliklari

     

        Андижон вилояти маданият бошқармасида бошқарма бошлиғи М.Саттарова раислигида бошқарма аппарати ходимлари, бошқарма тасарруфидаги маданий-маърифий муассасалар раҳбарлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари, кадрлар бўлими масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

        Йиғилишни бошқарма бошлиғи М.Саттарова кириш сўзи билан очиб, 2018 йил 18 май куни вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан ўтказилган аппарат йиғилишида бошқарма ҳамда унинг тизим ташкилотларига қатор вазифалар берилганлиги, шунингдек, тизимидаги муассасаларда меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори ҳамда 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятдаги болалар дам олиш оромгоҳларида очилиш маросимлари ҳамда мавсум давомида маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш, 24-25 май кунлари вилоятдаги маданият ва истироҳат боғларида “Китоб байрамлари”ни юқори кўтаринки руҳда ўтказиш ва бошқа долзарб масалалар бўйича бошқарма тасарруфидаги маданий-маърифий муассасалар раҳбарлари, шаҳар, туман маданият бўлимлари мудирлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари ҳамда масъул ходимларига тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди.

        Йиғилиш якунига кўра тегишли қарор қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать