Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.

    22 май, 2018 565 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 21 май куни Гулистон шахридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят маданият бошқармаси бошлиғи А.Холиқов, бошқарма юристконсулти Д.Рисбоева, Сирдарё вилоят прокуратураси ижтимоий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиқ ўринбосари В.Эралиев ҳамда туман шахар маданият бўлимлари мудирлари иштирокида “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” йиғилиш бўлиб ўтди.

    Мазкур йиғилишда, туман-шахар хокимликлари билан хамкорликда вилоятдаги қаровсиз қолган, таъмирталаб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, маданий ва археологик мероси объектларини, уларга туташ худудларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида, маданий  ва археологик мероси объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинлар келиб чиқишини олдини олиш, объектларда тозалик-ободонлаштириш ишларини  ташкиллаштириш борасида таклифлар берилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать