Андижон вилояти маданият бошқармасида йиғилиш ўтказилди.

    22 май, 2018 354 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

        Вилоят маданият бошқармасида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Исмоилов раислигида вилоят маданият бошқармаси раҳбар-ходимлари, бошқарма тасарруфидаги “Фахрийлар кенгаши” аъзолари, вилоятда оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга масъул ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

       Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида” ҳамда Андижон шаҳридаги “Регистон майдони”да маданий-маърифий тадбирларни тизимли равишда ўтказиш ҳақида”ги масалалар муҳокама этилди.

      Йиғилишни вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Исмоилов кириш сўзи билан очиб, вилоятда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, вилоят бош тадбирининг асосий ғояси Андижон тарихи билан боғлиқ бўлишига алоҳида эътибор қаратиш, ушбу тайёргарлик жараёнида бошқарма қошидаги “Фахрийлар Кенгаши”дан маслаҳатлар олиш, ҳамкорликни кучайтириш, Андижон шаҳридаги Жомеъ мажмуасида ҳар ойда бир маротаба республика ва вилоятдаги таниқли санъаткорлар иштирокида концерт-томошалар, “Мақом” ва “Қадр кеча”ларини ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди.

      Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи М.Саттарова, бошлиқ ўринбосари М.Курабнов, вилоят ёшлар театри директори М.Ҳамидов, вилоят мусиқали драма театри директори, режиссёр А.Асқаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими А.Маҳмудов, “Ўзбекконцерт” ДМ вилоят бўлими раҳбари М.Ҳакимов, режиссёр И.Эргашевларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

       Йиғилиш якуни бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди.

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать