“Сўғдиёна” ўзбек давлат миллий чолғулари камер оркестрининг концерти

    21 май, 2018 705 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги “Баҳор нафаси Халқаро санъат фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги 01-07/1-1231-сонли мажлис баёнига асосан Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 9 апрельдаги 164-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 май 1-куни Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида “Сўғдиёна” давлат миллий чолғулар камер оркестрининг концерти бўлиб ўтди. Оркестр ўзбек, қардош халқлар ва жаҳон компазиторларининг дурдона асарларини ижро этди.

     

     

     

     

    Жорий йилнинг 16 май куни Қарши санъат коллежида Халқаро танлов ва фестиваллар совриндори “Суғдиёна” ўзбек давлат миллий чолғулари камер оркестри ва оркестр бадиий раҳбари ва бош дирижёри Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Фируза Абдураҳмонова иштирокида “Наврўз садолари” Халқаро кўп овозли миллий чолғу ансамбль ва оркестрлар фестивали совриндори Аббос Ахмедов раҳбарлигидаги “Халқ чолғулари” оркестри билан “Устоз сабоқлари” маҳорат дарси   ташкил этилди.

     

     

     

    Шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Одилжон Назаров қашқар рубоби мутахассислигидан, Ўзбекистон давлат консерваториясининг ўқитувчиси, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Улуғбек Юнусов дутор мутахассислиги бўйича, Р.Глиэр номидаги РИМАЛнинг етакчи ўқитувчиси, Халқаро ва Республика танловлари совриндори Бекзод Тўраев най  мутахассислигидан ўз сабоқлари ва маслаҳатларини бердилар.

     

    Маҳорат дарсида Қарши санъат коллежи, Қарши маданият ва туризм коллежи ва Қарши шаҳар болалар мусиқа ва санъат мактабларидан ўқитувчи ва ўқувчилар фаол иштирок этдилар.

     

    Қарши санъат коллежи концерт зали байрамона руҳда безатилган бўлиб, коллеж фаесида пуфлама ва зарбли чолғулари оркестр жамоаси ижросида ҳалқона жозибадор куйлар тадбирга ташриф буюрган азиз ва муҳтарам меҳмонлар учун янграб турибди.

     

     

     

    Шунингдек вилоят маданият бошқармасининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ф.Турсунов оркестр жамоасига ўзининг миннатдорлиги  ва эзгу тилакларини билдириб вилоятнинг ижодкор ёшлари номидан “Сўғдиёна” оркестри жамоасига  ва устози Республика мақом маркази директори профессор С.Бегматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор О.Назаровга бағишланган “Устоз”лар ҳақидаги ижодий намунасини ўқиб берди.

     

    Тадбир якунида коллеж директори Д.Мадиев азиз меҳмонларга ташрифлари учун  ўз миннатдорчилигини билдирди ва ҳар иккала томон эсталик совғаларини улашдилар.

     

    Концерт якунида вилоят маданият бошқармаси бошлиғи С.Сайимов  “Сўғдиёна ” оркестр жамоаси ҳамда дирижёр, Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Фируза Абдураҳимовага Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси ҳамда вилоятнинг санъат-маданият ходимлари номидан ўз миннатдорлигини билдирди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать