Хоразмда мақом санъатини ривожлантириш бўйича “Устоз сабоқлари” ташкил этилди

    21 май, 2018 92 xorazm Xorazm Yangiliklari

    Хоразмда мақом санъатини ривожлантириш бўйича

     “Устоз сабоқлари” ташкил этилди.

     

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 августдаги Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказган учрашув баёнида белгиланган бир қанча вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм мақом ансамбл жамоаси ҳамда Ўзбекистон халқ артистлари ака-ука Ғофур ва Ғулом Эшчоновлар, устоз санъаткор Самандар Худайбергановлар Хоразм вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Хамид Сапаев билан биргаликда Урганч туманида жойлашган 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрдилар.

     

    Ташриф доирасида Устозлар болажонларни ўқув ишлари билан яқиндан танишиб, уларга ўз билим ва кўникмаларидан сабоқ бердилар. Хоразм мақом ансамбли томонидан тайёрланган концерт дастури намоиш қилинди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари учун махорат дарслари ташкил этилиб, унда Устозлар ўқувчилар билан биргаликда куй ва қўшиқлар ижро қилдилар. Ижро жараёнида куй-қўшиқларни қандай оҳангда куйланиши, ижро қилинаётган асарни юракдан ҳис этиб, асарнинг тўлиқ маъносини тушиниб олишни таъкидлаб ўтишди. Хусусан, маданият ва санъат соҳасига оид тушунчалар ўқувчиларга ўз вақтида етказиб борилса бу албатта уларнинг келажакда етук санъат арбоби, малакали маданият ходими бўлиб етишишлари учун кўмак бўла олади.

     

    Мазкур бўлиб ўтган учрашув ҳамда махорат дарслари мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди. Ушбу ташриф жараёнида ўқувчилар ўз устозларига ўхшаб буюк санъат вакили бўлишни, кўплаб шогирдлар тайёрлашни ва шу билан биргаликда санъат соҳасига янада кўпроқ қизиқиши ортганини ва ўқиш ва ижодни янада яхшироқ ўрганишни хохлаганликларини гувоҳи бўлдик.

    Бошқарма бошлиғи Х.Сапаев Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш бўйича мактаб жамоасига бир қатор кўрсатма ва тушунчалар берди.

    Тадбир сўнгида мактабда ташкил этилган кўрик танлов ғолиблари устоз санъаткорлар қўлидан фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғаларни қабул қилганликлари қувонарли холат бўлди.

     

    Устозларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларига ташрифлари давом этмоқда.

      

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать