"Ниҳол" кўрик-танловининг шаҳар, туман босқичлари бўлиб ўтди

    18 май, 2018 68 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жиззах вилоятида “Ниҳол” мукофоти танловининг шаҳар, туман саралаш босқичлари жорий йилнинг 14 май куни Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол туманларида, 15 май куни Зарбдор, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор туманларида, 16 май куни Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов, Зафаробод, Фориш, Янгиобод туманларида бўлиб ўтди.

    Шаҳар туман саралаш босқичларида жами 459 нафар истеъдодли ёшлар иштирок этишди, жумладан 5 та йўналиш “Эстрада санъати” йўналишида 139 нафар, “Мусиқа ижрочилиги” йўналишида 98 нафар, “Мумтоз қўшиқ” йўналишида 79 нафар, “Рақс” йўналишида 133 нафар ҳамда “Опера ижрочилиги” йўналишида 10 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этдилар.

    Якуний натижаларга кўра “Ниҳол” мукофоти танловининг “Эстрада” йўналиши бўйича 22 нафар,  “Мусиқа ижрочилиги” йўналиши бўйича 18 нафар, “Мумтоз қўшиқ” йўналиши бўйича 19 нафар, “Рақс” йўналиши бўйича 24 нафар жами 88 нафар ёшлар вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

    Танловининг шаҳар, туман саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган совриндорлар шаҳар, туман Маданият бўлимлари ва ҳомий ташкилотларнинг I, II ва III даражали диплом ва фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

     

    Арнасой туман босқичи

    2018 йил 14 май куни тумандаги 5-сонли болалар мусика ва санъат мактаби томоша залида туман маданият бўлими, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, туман маънавият тарғибот маркази ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда танловнинг туман босқичи ўтказилди.

    Ушбу кўрик танловда номзодлар жами бешта номинация — эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича  сараланди. Танловда тумандан жами 15 нафар истеъдодли ёшлар иштирок этди. 

    Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда вилоят боскичига иштирок этиш учун тавсия этилди.

        

     

    Зарбдор туман босқичи

    2018 йил 15 май куни Зарбдор туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази  томоша залида танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, Опера ҳамда рақс санъати йўналиши бўйича кўрик-танловда 52 нафар ёш истеъдод эгалари қатнашдилар. Улардан  жами 3 нафари ғолибликни қўлга киритиб “Нихол” кўрик-танловининг вилоят боскичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

    “Нихол” кўрик-танловининг  туман босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар.

        

    Зомин туман босқичи

    2018 йил 15 май куни Зомин туман 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида танловнинг туман босқичи ўтказилди. Танловида жами 42 нафар ёш иштирокчилар эстрада, мумтоз, мусиқа ва рақс йўналишлари бўйича қатнашдилар. Ғолиб бўлган иштирокчиларга Зомин туман маданият бўлими томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Йўналишлар бўйича ғолиблар вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар берилди.

         

    Мирзачў туман босқичи

    2018 йил 15 май куни танловнинг туман босқичи маданият ва аҳоли дам олиш марказининг фаоллар залида юқори савияда ташкил этилди.   

    Мазкур кўрик-танловда Мирзачўл тумани ва ҳудудларидан келган ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан  17 ёшдан 25 ёшгача бўлган  30 дан зиёд истеъдодли ҳаваскор ижрочилар ва маҳоратли хонандалар ўзаро ижодий беллашдилар.

    Танловда Мирзачўл туман маданият бўлими мудири К.Худайбердиев, туман 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Н.Халилова ҳамда вилоятдан бириктирилган вакил Жиззах шахар 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Д.Расулова ва устоз санъаткор Л.Қаршиевлар томонидан  номзодларнинг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн), ижтимоий фаоллиги, инсоний фазилатлари, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги, кўрик  танловларда эришган ютуқларини алоҳида эътиборга олди. Номзодларнинг истеъдоди ва ижро маданиятининг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва савиясига кўра нуфузли ҳакамлар ҳайъати ғолибларни диплом билан тақдирландилар ва вилоят босқичида иштирок этиш учун тавсия этдилар.

        

    Фориш туман босқичи

    2018 йил 16 май  куни Фориш туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида танловнинг тўртта йўналиш мумтоз қўшиқ, эстрада, рақс ва мусиқа ижрочилиги бўйича 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган жами 25 нафар истеъдодли ёшлар ўз санъатини намойиш этдилар. Танловдаги фаол иштирок этган ижрочилар туман Маданият бўлимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

        

    Янгиобод туман босқичи

    2018 йилнинг 16 май куни 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг томоша залида «Ниҳол»  мукофоти Республика кўрик-танловининг  Янгиобод туман босқичи бўлиб ўтди. Танловга Жиззах вилоят Мусиқали драмма театри раҳбари Н.Алимова, “Қувонч” болалар студияси раҳбари Г.Каримова, Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман кенгаши мутахассиси Р.Абдурақибова, 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари О.Райимов, Маданият бўлими мудири в.в.б А.Расулбердиевлар ҳакамлик қилишди.

    Номзодлар жами бешта йўналиш — эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича белгиланган мезонлар асосида сараланадилар. Иштирокчилар маданият бўлимининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар.

        

               

         

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать