Халкаро оила куни катта байрам сифатида нишонланди.

    18 май, 2018 42 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Халкаро оила куни катта байрам сифатида нишонланди.

     

    Биламизки 15-май халқаро оила куни юртимизда кенг нишонланиб келинмоқда.

    2018 йил 15 май “Халқаро оила куни”  муносабати билан Вилоят мусиқали драма театри ташаббуси битлан вилоят ҳокимлиги, маданият бошқармаси ҳамда "Ўзбеккино" миллий агентлиги вилоят бўлими билан ҳамкорликда очиқ осмон остида театрлаштирилган томоша ва кулгу кечаси ташкил этилди.

    Тадбирни вилоят маданият бошқармаси бошлиғи К.Фахрадов табрик сузи билан очиб, барча йигилганларнинг оилаларига тинчлик, хотиржамлик тилади.

    Тадбирда шунингдек театр тарихидан сўзловчи видео ролик ҳамда сахнавий кўринишлар ва спектакллардан парчалар намойиш этилди. Шундан сўнг тадбир шўх ўйин кулгу ва консерт дастурига уланиб кетди.  Театр актёрлари томонидан ижро этилган турли хилдаги қизиқарли саҳна кўринишлар ва шўх тароналар  йиғилганларга олам-олам қувонч бағишлади ва барчани рақисга чорлади.

     

           
      

    Театр ёш актёри

    Миржалол Шайзоқов  

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать