“II-Доирачилар фестивали” бўлиб ўтди
2018 йил 7 май куни Тошкент шаҳрида “II-Доирачилар фестивали” бўлиб ўтди. Фестивалда Республика бўйича 15 та ансамбл ҳамда 15 та яккахон жамоалар иштирок этди.
Фестивалда фаол иштирок этган жамоаларга ташкилотчилар томонидан республика фестивали лаурияти дипломи ҳамда медаллар берилди.
Фестивалда Жиззах вилоятидан иштирок этган Жиззах Санъат коллежи қошидаги “Бобурхон” доирачилар ансамбли раҳбари Атхам Очилов ҳамда яккахон ижрочи Ислом Қудратовга ижро маҳорати ва фаол иштирок этганлиги учун республика фестивали лаурияти дипломи ҳамда медаллар берилди.