Вилоят маданият марказлари директорлари жамоатчилик Кенгашининг семинар тренинг

    17 май, 2018 40 buxoro Buxoro vb yangiliklari

             Жорий йилнинг 17 май куни Вобкент туман маданият марказида “Маданият марказларида ҳаваскорлик театр жамоалари ташкил этишнинг бошланғич шакл ва услублари” мавзусида Вилоят маданият марказлар директорлари жамоатчилик Кенгашининг семинар тренинг ташкил қилинди.                   Дастлаб семинар иштирокчилари томонидан Марказ фаолияти ҳамда болаларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Семинар давомида “Маданият марказларида ҳаваскорлик театр жамоалари ташкил этишнинг бошланғич услуб ва асосий йўналишлари”, “Ҳаваскорлик театр санъати тарихи, унинг намоёндалари, уларнинг ижодий фаолияти ва ҳаваскорларни жалб этиш услублари” ҳамда “Марказлардаги ҳаваскорлик театр жамоалар билан ишлашнинг услубий-амалий машғулотлар ва жараёни мавзуларида масъуллар томонидан маърузалар қилинди. Семинар сўнгида Марказ қошидаги ҳаваскор жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастури ташкил қилинди. Жами 71 нафар маданият ходимлари жалб қилинди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать