Гулистон шаҳар “Алпомиш” спорт мажмуасида “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақалари ғолибларининг тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди

    17 май, 2018 56 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

     

     Гулистон шаҳар “Алпомиш” спорт мажмуасида Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти маданият бошқармаси ҳамкорлигида “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг якуний қисмига бағишланган тадбир ўтказилди.

     

    Тадбирни Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич кириш сўзи билан очиб берди.

     

     

     

     

     

     

    Ушбу тадбирга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакили, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг вакили Норбобо Холёрович иштирок этиб, мусобақа ғолибларининг ютуқлари билан табриклади ва келажакда бунданда юқори натижаларига эришишлиги кераклигини билдириб ўтди.

     

     

     

     

     Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё наволари” ашула ва рақс ансамблининг раққосалари, Гулистон санъат коллежининг оркестр жамоаси, Сирдарё тумани маданият бўлими хонандалари, Гулистон шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, Сирдарё вилоятидаги санъат усталари ҳамда ҳаваскорлик жамоалари ушбу тадбирда ўзларининг концерт дастурларини намойиш этиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди. 

     “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг якуний босқичларига кўра Сирдарё тумани 1-ўринни

     

    Ховос тумани 2-ўринни

     

     Сайхунобод тумани 3-ўринни қўлга киритди.

     

     Сайхунобод тумани 3-ўринни қўлга киритди.

     Тадбир якунида мусобақа иштирокчилари муносиб тақдирланди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать