Японияда Ўзбекистон ҳафталиги давом этмоқда

    17 май, 2018 557 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

      

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     
     
     
     
     
     
     
     
     
     —Мен Ўзбекистон ва ўзбекистонлиикларга ҳурматим чексиз, —дейди Япониянинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси К. Накаяма.—Айниқса, ёшларидаги интилувчанлик, билимга чанқоқликни жуда қадрлайман. Қолаверса, ўзбек халқининг маданияти ва санъати ҳам барчага намуна бўладиган даражада бетакрор. Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларини эсласам юрагим орзиқиб кетади. Чинакам мўжиза!
     Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари К. Акилова раҳбарлигидаги маданият ходимлари ва санъаткорлардан иборат делегация Токио миллий музейида бўлишиб, у ердаги ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Токио миллий музейи директори М. Зения билан музейлар фаолиятини такомиллаштириш, замонавий ахборот коммуникация технология ютуқларидан фойдаланган ҳолда музейга келувчилар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар, улар билан икки томонлама дўстлик ва ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди. 
     —Бизни эътиборимизни тортган нарса, ҳар бир японияликнинг ўз юрти тарихини билиш, ўрганиш ва тадқиқ қилишга қизиқиши бўлди, —дейди делегация вакили, —Ҳатто музейда аравачада келган кексаларни ҳам учратиш мумкин. Уларнинг айримлари билан суҳбат асносида билдикки, япониялик ёши улуғларнинг аксарияти бир қатор хорижий давлатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам бўлганини эътироф этишди. 
     Бугун “Ўзбекистон ҳафталиги” тадбирлари Япониянинг эн гўзал шаҳарларидан бири Нагояга кўчади. Олдинда бир-биридан қизиқарли учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келушувлар кутмоқда..
     
     
     

     

     

     

     

     

     
     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать