Қашқадарё вилоятида “Ансамбллар кўрик-танлови”нинг шаҳар ва туман саралаш босқичлари бўлиб ўтди

    16 февраль, 2018 199 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 3 октябрдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида” ги 709-сонли буйруғи қабул қилинди. Шунга асосан Қашқадарё вилоят маданият бошқармасининг 2017 йил 16 ноябрь куни 121-сонли буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида 1-9 февраль кунлари Болалар мусиқа ва санъат мактаблари “Ансамбллар кўрик-танлови”нинг шаҳар ва туман саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

     

     

    Танловнинг шаҳар ва туман саралаш босқичларида жами 1049 нафар иқтидорли ўқувчи-ёшлар иштирок этишиб, улардан 235 нафари танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

     

    Танловнинг Қашқадарё вилоят босқичи жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Қарши шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилиши белгиланган.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать