Қашқадарё вилоятида "Ансамбллар" Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    27 февраль, 2018 47 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 3 октябрдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг республика кўрик-танлови низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли буйруғига асосан Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси томонидан жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Қарши шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ансамбллар” Республика танловининг вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди.

     

     

     

     

    Танловда иштирок этган иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларнинг маҳоратларини одилона баҳолаш мақсадида Ҳакамлар ҳайъати таркибига Р.Глиэр номидаги РИМАЛдан Б.Абдурахмонов ва Ф.Хайруллаевлар хамда Қарши санъат коллежи ўқитувчилари Н.Турсунов, Ё.Бозоров, О.Якубова, Б.Қудратов, Ш.Омоновалар жалб қилинди.

     

    Қарши шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган “Ансамбллар” Республика танловининг Қашқадарё вилоят саралаш босқичини Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси мутахассис Шухрат Шодиев очиб бериб, танлов юзасидан ўз фикрларини билдирди. Кўрик-танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилди:

    1. Халқ чолғулари ансамбли
    2. Анъанавий созандалар ансамбли
    3. Анъанавий ашулачилар ансамбли
    4. Фольклор ансамбли
    5. Эстрада вокал ансамбли
    6. Эстрада чолғу ансамбли
    7. Хор жамоалари
    8. Рақс жамоалари

    Танлов якунларига кўра йўналишлар бўйича 1-даражали диплом 10 та жамоага, 2-даражали диплом 21 та жамоага, 3-даражали диплом 23 та жамоага берилди. Танловда фаол иштирок этганлиги учун 17 та жамоага фахрий ёрлиқ топширилди.

     

    Танловнинг шаҳар ва туман саралаш босқичларида 788 нафар ўқувчилар қатнашиб, шундан 71 та жамоа танловнинг вилоят саралаш босқичида иштирок этишди. Танловнинг вилоят саралаш босқичида 10 нафар ансамбль жамоалари республика босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишди.

     

    Танловнинг Республика саралаш босқичи жорий йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать