Қарши санъат коллежида “Доирачилар” концерти бўлиб ўтди

    28 февраль, 2018 13 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Қашқадарё вилояти Қарши санъат коллежида 2018 йил 27 февраль куни "Халқ чолғулари" кафедраси ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлари билан биргаликда “Доирачилар” синф концерти бўлиб ўтди.

     

     

     

    Тадбирда коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлари фаол иштирок этдилар. Концертни коллеж директори Дилшод Мадиев кириш сўзи билан очиб берди. Дастурни мазмунли ўтказишда “Халқ чолғулари” кафедраси ўқитувчилари Сухроб Самиев, Жавлонбек Абдуллаев, Зафар Азизовлар, жўрнавозлардан Ровшан Тилаков, Ольга Киваркова ҳамда ўқувчи ёшлардан Латифжон Эминов, Азизбек Қурбонов, Шахзод Улашов, Азизбек Бозоров, Санжар Султонов, Нурилла Бобомуродовлар хизмати беқиёс бўлди.

    Концерт дастури барчада бирдек самимий таассурот қолдирди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать