Устозлар эҳтиромда

    30 март, 2018 22 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    28 март куни карнай –сурнай садолари остида Қарши шаҳридаги муҳташам “Достон” ресторанида касб байрамига бағишланган байрам тадбири тантаналарини театрнинг фидоий ходимлари билан биргаликда меҳнат фахрийларини барчаси бир пиёла чой устида байрам тантанасини нишонлашди. Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси бошлиғи С.Сайимов ва театр директори Ў.Махматқуловлар меҳнат фахрийларни байрам совғаси сифатида тарихий ва кўҳна шаҳарларнинг бирига саёҳатни ташкиллаштирилаётганини айтишди.

     

     

    5 апрель куни устоз санъаткор меҳнат фахрийси Сайгул Гулмуродова билан театр жамоасининг учрашуви ташкил этилди. Кечада устоз санъаткор томонидан энг сара спектакллардан ария ва монологлар ижро этиб берилди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар С.Қорабоев, Р.Мустафоева, Э.Шодиев, О.Халиловалар ва театрнинг устоз санъаткорлари П.Рустамов, А.Ҳушшиев, О.Бобоева, С.Ахмедовлар томонидан ҳам гўзал саҳна асарлари ижро этиб берилди. Учрашувнинг энг қизғин вақтида театр директори Ў.Махматқулов ва бош режиссёр Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби И.Тўраевлар томонидан Сайгул Гулмуродовага ногиронлар аравачаси ҳадя қилинди. Меҳнат фахрийси Сайгул Гулмуродова шогирдлари ва театр жамоасининг бундай эҳтиромидан сўнг, севинч кўз ёшларини бекитмаган ҳолда, жамоага улкан ижодий омадлар ёр бўлишини, бундай хайрли ишлар фақатгина саҳна санъати ходимларига ярашишини бот-бот такрорлади. Албатта, театрда фидокорона хизмат қилиб, бугун соғлигини шу йўлда йуқотган Сайгул Гулмуродовадек устоз санъаткорлар театр жамоаси томонидан ҳар қандай мехр ва эъзозга лойиқ.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать