Касби туман 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг хисобот концерти

    30 апрель, 2018 18 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    2018 йил 25 апрель куни Касби туман 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018–йил “Фаол тадбиркорлик  инновацион ғоялар ва технологияларни  қўллаб қувватлаш” йилига бағишланган 2017-2018 ўқув йили якуний ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Тадбирни Қашқадарё вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи С.Сайимов очиб, мамлакатимизда Маданият соҳасида катта имкониятлар берилаётганлиги, қабул қилинган қонун ва қарорлар моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар бериб, ўқувчи ёшларни янада руҳлантирдилар ва тадбир иштирокчиларига омад тиладилар.  Касби туман 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори И.Тошев ҳисоботи эшитилди.

    У ўз ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарори ва Маданият вазирлигининг қатор буйруқ ва фармонлари ижроси юзасидан қилинган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб ўтди. Мусиқа ва санъат мактабларига берилаётган эътибор бизни жуда руҳлантириб янада меҳнат қилишга ундайди.

    Ушбу яратиб берилган шарт-шароитлардан руҳланган жамоамиз сидқи дилдан меҳнат қилиб, туман, вилоят ва Республикамизда бўлиб ўтадиган кўрик-танлов, фестиваллар ва хар бир оммавий ва сиёсий байрам тадбирларида фаол қатнашиб келмоқдалар деб таъкидлаб ўтди. 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастури ота-оналар ва меҳмонларга катта таассурот қолдирди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать