Қарши тумани маданият бўлими томонидан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

    16 май, 2018 322 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo Side Slider / Qashqadaryo slider

    2018 йил 12 май куни Марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказида Қарши тумани хотин-қизлар қўмитаси, Қарши тумани маданият бўлими, тумандаги барча маҳаллалар билан ҳамкорликда 15 май “Оила куни” муносабати билан “Ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашда аёлларимизнинг ақл-заковатига, билим ва тажрибасига таянамиз” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

     

     

     

     

    Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мақсуда Мустафоева сўзга чиқиб тадбирни очиб бердилар. Ушбу тадбирда коллеж ўқувчилари ва маҳалла маслаҳатчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлар, маҳаллий шоирларнинг шеърларидан намуналар ўқилди.

     

     

     

    Тадбирда “Момогул” фольклор-этнографик халқ ансамбли қатнашчиси Момогул Ахмедова алла қўшиғи билан, “Чўл чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари, “Зарб” доирачилар тўгараги, бадиий гимнастика тўгараги қатнашчилари ўз дастурларини намойиш этдилар.

    Ушбу тадбирни 500 га яқин туман хотин-қизлари ва тумандаги барча хожи оналар томоша қилдилар.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать