Бухоро шаҳрида “Ипак ва зираворлар” фестивалига тайёргарлик ишлари старт олди

    16 май, 2018 52 buxoro Buxoro vb yangiliklari

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли 2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрида Туризим салохиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан тасдиқланган йўл харитасининг 63-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25-27 май кунлари Бухоро вилоятининг “Арк” қўрғонида ташкил қилинадиган XVII анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивалининг очилош маросимига тайёрганлик ишлари амалга оширилмоқда.

          Фестиваль ўтказиладиган ҳудуд Бухоронинг Арк (Регистон майдони), Пойи Калон, Тоқи Заргарон, Тоқи Телпакфурушон, Тоқи Саррофон, Гавкушон, Абдураҳмони Аълам ва Улуғбек мадрасалари, Нўғай ва карвонсаройлари, Лаби Ҳовуз мажмуаси, Кўкалдош ва Девонбеги мадрасаларини ўз ичига олган эски шаҳар қисмида ўтказилиши ва уч кун давом этиши режалаштирилмоқда.

          Фестивалга турли вилоят ва давлатлардан меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари, қўшни республикалар ҳунармандлари, фольклор жамоалари, ансамбллар, гуруҳлар, якка ижрочилар таклиф қилинади. Унда Бухородаги санъат ва маданият, ҳунармандчиликка дахлдор ташкилот ва ўқув юртларининг бевосита иштирок этишлари кўзда тутилмоқда.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать