Андижоннинг Хонобод шаҳрида анъанавий “Хонобод таровати-2018” ёшлар фестивали ўтказилди.

    16 май, 2018 53 andijon Andijon yangiliklari

        Жорий йилнинг 13 май куни Хонобод шаҳри ўзгача безанди. Тоза кўчаларга ўрнатилган чақириқ ва шиорлар, ёшлар Шоу – фестивали ўтказилишидан дарак берувчи паннолар тадбирга ташриф буюрган меҳмонларда хуш кайфият уйғотди.

        Шаҳар марказидаги “Шоҳсупа” майдонида тадбирнинг очилиш маросими ўтказилди. Шаҳар ҳудудидаги чойхоналарда фольклор жамоалари, мумтоз қўшиқ ижрочилари ўзларининг энг сара дастурларини ижро этдилар. Шунингдек, фестивал доирасида боғнинг белгиланган жойларида вилоятдаги таниқли эстрада хонандалари иштирокида концерт дастурлари, “Ёшлар Маркази”да талабалар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови, айниқса, кулгу дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаев таваллудига бағишланган “Кулинг умрингиз узоқ бўлади” деб номланган аскиячи ва қизиқчиларнинг анъанавий кўрик-танлови бўлиб ўтди. Шу билан бирга, “Шоҳсупа” майдонида 12 май куни соат 19.00 да Андижон вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги академик ва халқ бадиий жамоалари бўлими томонидан “Назм ва наво” кечаси ўтказилди. Кўрик-танлов ғолиблари вилоят ҳокимлиги ва бир қатор хомий ташкилотлар томонидан таъсис этилган қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

        Тадбирларда минглаб андижонликлар ва вилоят меҳмонлари мароқли дам олдилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать