“Хоразм” фольклор жамоасининг “Бойсун бахори” халқаро очиқ фольклор фестивалидан олган таасуротлари

    15 май, 2018 455 xorazm Xorazm Yangiliklari

     Бугунги кунда ҳалқаро хамжамият сафидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган Ўзбекистонимизга, унинг тарихан қисқа даврда қўлга киритган улкан марраларига эл-юртимизнинг маънавий илдизлари, урф-одат ва анъаналарига, ўзбек характери ва ўзбек табиатига қизиқиш ва хурмат тобора ортиб бормоқда. Мамлакатимизда мусиқа санъатини кенг ривожлантиришга қаратилган дастур ва режалар амалга оширилмоқда. Жумладан, мумтоз мусиқий меросимизни асраб авайлаш ва ўрганиш уни ёш авлодларга безавол етказиш мақсадида кўплаб фестиваллар, кўрик-танловлар, ўқув семинарлар ва маданий-маърифий тадбирлар, мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

     

     Жорий йилда ҳам фаолият кўрсатаётган фольклор-этнографик жамоалар ва бахшилар дастурларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 апрелдаги “Бойсун баҳори” фольклор фестивалига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-07/1-35-сонли йиғилиш қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 23 апрелдаги “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивалига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 262-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида мазкур нуфузли санъат анжумани ўтказилди.

    Мазкур халқаро фестивал хорижий давлат вакилларининг иштироки билан ҳам қизиқарли ва салохиятли ўтди. Фестивалда барча мусиқа санъатига таржимон керакмаслигини хис қилишди. Ушбу фестивалда вилоятлар ва бошқа халқлар ансамбллари ўзаро тажриба алмашишди.

     

    Хоразм вилояти маданият бошқармасининг тавсияси асосида ушбу халқаро фестивалда Урганч шаҳар бўлими қошидаги “Хоразм” фольклор жамоасининг
    13 нафар иштирокчиси ўз мусиқий дастури билан қатнашиб хорижий давлатлар, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан қатнашган жамоалар орасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб совриндор бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири ва Сурхондарё вилояти хокимининг II-даражали дипломи билан тақдирланди.

    Шунингдек, мазкур халқаро фольклор фестивалда жамоа азоси бахшичилик йўналишида фаол иштирок этгани учун Байрамбек Якупов фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.   

      

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать