“Баҳодир” спектакли Фарғонада

    15 май, 2018 33 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жиззах вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси ёш қаламкаш Сардор Хамраев Қаламига мансуб “Баҳодир” номли драма спектакли билан Фарғона вилоятига ижодий сафар уюштиришди.

      Фарғона аҳолиси жиззахлик ижодкорларни  жуда илиқ кутиб олишди. Спектакл ҳозирги кунда халқаро ҳамжамиятни ташвишга солаётган диний экстримизм ва терроризмга қарши курашга чорловчи драма десак адашмаган бўламиз.

      Асар бош қахрамони Баҳодир ҳарбий хизматдан сўнг имтиёзли равишда грант асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади. Дўсти Асрорнинг қистови билан ётоқхонадан Рустам исмли ёши катта бир нотаниш кимсанинг уйига кўчиб ўтишади. Шу ерда унинг ҳаётини мутлоқ ўзгартириб юборган воқеа содир бўлади. Дўсти Асрорни Рустам ака таъсирида диний экстримистик оқимга қўшилиб қолганини сезгач, уни бу йўлдан қайтармоқчи бўлади. Аммо унинг барча уринишлари амалга ошмайди.

     

      Баҳодир Асрор билан чет элдаги террорчи жангарилар тўдасига бориб қўшилади.

      Воқеалар ривожи давомида Асрорнинг отаси Мардон ота ўғлини террорчи бўлиш мақсадидан қайтара олмагач, уни “оқ” қилади. Жавлон ота эса онасиз вояга етказган ёлғиз фарзанди Баҳодирни чет элга ўқишини давом эттириш учун эмас, балки террорчи гуруҳга қўшилиш мақсадида кетганлигини эшитиб, чуқур изтиробда қолади. Баҳодир ва Асрор бир неча йил жангарилар ҳарбий лагеридаги тайёргарликдан сўнг қўпорувчилик мақсадларини амалга ошириш учун Ўзбекситонга келадилар. Асрор ва унинг шериклари мачитни портлатиш харакатлари чоғида миллий хавсизлик хизмат ходимлари томонидан қўлга олинади. Террорчиларнинг чет элдаги ҳарбий лагери портлатиб юборилади.

          Театрнинг истеъдодли ёш режиссёри Шохрух Йўлдошев ушбу саҳна асарида бугун дунёни ларзага солаётган диний экстремизм ва терроризм мавзусига Ватан тинчлигини асраш, уни ҳимоя қилиш шу юрт ҳар бир фарзандининг муқаддас бурчи эканлиги ғояси нуқтаий назаридан ўзига хос тарзда ёндошади.

        Спектакл томошалари Фарғона шаҳридаги И.Каримов номли театрда жорий йилнинг 10-12 май кунлари бўлиб ўтди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать