1-сон БМСМда якуний ҳисобот концерти

    14 май, 2018 54 buxoro Buxoro vb yangiliklari

          Жорий йилнинг 12 май куни Бухоро шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида БМСМнинг якуний ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

          Тадбирда дастлаб мактаб директори Г.Норованинг 2017-2018 ўқув йилидаги ўқув-тарбиявий, маънавий-маданий ишлар юзасидан қисқача ҳисоботи тингланди.    Ўқув йилини аъло баҳода якунлаган ўқувчиларни фахрий-ёрлиқлар билан тақдирлади. Мазкур ўқув йилида ташкил этилган болалар симфоник оркестри фаолияти ҳакида алохида тўхталиб, вилоят, республика, халқаро миқёсдаги оммавий тадбирларда фаол иштироклари учун оркестр иштирокчиларини ҳам ташаккурномалар билан тақдирлади. Мактаб мехмонларига концерт дастури хавола этилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать