Фоторепортаж: Жиззахда 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами ўтказилди

    10 май, 2018 152 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жиззах шаҳрида жойлашган "Хотира” майдонида Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

          

    Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ва кенг жамоатчилик жам бўлган "Хотира” майдонида тадбирни Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров очди ва табрик учун сўз навбатини вилоят ҳокими Эргаш Салиевга берди.

    Вилоят ҳокими Эргаш Салиев аввало барчани байрам билан табриклар экан, инсоният тарихида олтмиш миллиондан зиёд одамларнинг ёстиғиниқуритган Иккинчи жаҳон уришида Ўзбекистондан бир ярим миллиондан зиёд ота-боболаримиз ўзоқ совуқўлкаларда Ватан озодлиги учунг жанг қилишгани ва уларнинг сафида 39620 нафар жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан ғалабага ўз ҳиссаларини қушишганлигини айтиб ўтди.

    Хусусан, вилоят ҳокими фашизм устидан қозонилганғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан ҳозирда вилоятимизда умургузаронлик қилаётган 44 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тантанали тарзда юртбошимизни табриги ва бир марталик 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Шундан сўнг, вилоят ҳокими "Мотамсаро она” пойига гул қуйди. Шу билан биргаликда қолган ташкилотлар ҳам она пойига гулчамбарлар қўйишди.

    Байрамнинг иккинчи қисми вилоят ҳокимлигига қарашли "Меҳмонхона” мажмуасида ташкил этилди. Бу ерда иккинчи жаҳон урушида ишлатилган қурол- яроғ ва ҳарбий техникалар кўргазмази уюштирилди.

    Шунингдек, тантанали тарзда ўтказилган байрам тадбирида иккинчи жаҳон уруши саҳналари акс эттирилган воқеа ҳодисалар ҳамда санаткорлар томонидан куй-қушиқлар ижро этилди.

            

    Манба: sangzor.uz

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать