Андижонда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган байрам тадбирлари ўтказилди

    10 май, 2018 109 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

       9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Андижон шаҳридаги Хотира майдонида вилоят ҳокими бошчилигидаги кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий қисмлар иштирокида Мотамсаро она ҳайкали ва андижонлик қаҳрамонлар ҳайкаллари пойига гул қўйиш ва ўтганларни ёд олиш тадбири ўтказилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

       Сўнгра, “Ўзбекистон” кўчасида ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ушбу жойда ташкил этилган маҳсус саҳнада вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан Иккинчи жаҳон уруши воқеалари акс этган саҳна кўриниши намойиш этилди. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари томонидан ҳарбий парад намойиши бўлиб ўтди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

       Шундан сўнг, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уруш ногиронлари, фронт ортида меҳнат қилган нуронийлар “Тошкент примум” тантаналар саройига таклиф этилиб, байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган катта концерт дастури намойиш этилди.

       Концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илхом Жўраев, Мавлюда Бойматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Авазбек Маҳмудов, “Дўстлик” ордени соҳиби Санобар Раҳмонова, хонандалар Ҳалим Жўраев, Умида Абдурасулова, Муродил Ҳакимов, Бахринисо Ҳамрақулова, Ғайрат Исақов, Акрам Назаров, “Зарбулоқ” гуруҳи, “Мерос” жамоаси созанда, хонанда ва раққосалари иштирок этдилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

       Унда 600 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать