"Хотира ва қадрлаш куни" туманларда қандай ўтказилди.

    08 май, 2018 211 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       2018 йил 8 май куни Арнасой туманида “Хотира ва кадрлаш куни” муносабати билан туманда очилган “Она хайкали” хиёбонида туман ҳокилиги ҳамда ташкилот ва идоралар  вакиллари иштирокида “Инсон қадри азиз, хотираси-муқаддас” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

       Тадбирда тумандаги барча кекса отахон ва онахонлар, уруш катнашчилари, мехнат фахрийлари ва “Ўзбекистон 24” канали муҳбирлари иштирок этди. Йиғилганларни туман ҳокими Жавлон Бердибоев байрам билан  қутлади.

        Туман Маданият бўлими  томонидан байрам концерт дастури намойиш килинди.

        

       Зарбдор туманида “Хотира ва қадрлаш куни”ни ўтказиш мақсадида 2018 йил 8 май куни туман марказидаги “Мотамсаро она” хайкали мажмуасида катта хотира ва қадрлаш маросими ўтказилди.

       Хотира маросимида туман ҳокими Н.Ғ.Қўшбаков иштирок этиб, нутқ сўзлади, ўтганлар хотираси тўғрисида гапириб ўтди.

       Тадбирда тумандаги барча ташкилот муассасалар, таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этишиб жами 500 нафардан зиёд фуқаролар қатнашишдилар. Маросим давомида туман ҳокими бошчилигида барча жамоатчилик вакиллари ўзларининг гулчамбарларини “Мотамсаро Она” хайкали пойига қўйишиб, улуғ ватан урушида ватан озодлиги учун жон фидо қилган ватандошларимиз хотираси ёд этдилар.

       Шундан сўнг туман марказидаги “Зиёт ота” мажмуасида уруш қатнашчилари ҳамда уруш орти меҳнат қахрамонлари учун ош тортилиб, маданият бўлими томонидан концерт дастури ташкил этилди.

           

       Фориш туманида 8-май куни туман марказидаги “Ҳотира майдони”да  “Ҳотира ва қадрлаш куни” ва II-жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб “Мардлик, бурч ва садоқат” номли тантанали йиғилиш маросими юқори савияда бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими А.Мустанов, II-жаҳон уруши қатнашчиси Н.Аёсов сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклади.

       Тантанали маросимда маданият бўлими томонидан  уруш давридаги аскарларни акс эттирган кичик сахна кўринишлари намойиш этилиб, уруш давридаги компазициялар ижро этилди. Шундан сўнг тумандаги барча ташкилот ва муассасалар томонидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

       Тантанали маросимдан сўнг  “Истиқлол” тантаналар мажмуасида “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” номли байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирини туман ҳокими А.Мустанов очиб берди.

       Имом хотиб Р.Нишонов томонидан ўтганларнинг рухларига Қуръон тиловат ўқилди. Байрам тадбирида туман Маданият бўлими “Тоғ шалоласи” ашула ва рақс халқ ансамблининг байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

              

        Янгиобод туманида 8-май куни “Хотира ва қадрлаш куни”  муносабати билан туман марказида жойлашган “Хотира ҳиёбони”да хотира кечаси бўлиб ўтди.

       Хотира кечасига туман ташкилотларидан вакиллар коллеж ва мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари туманимизнинг фахрий нуронийлари ташриф буйурдилар. Тадбир ўтказиладиган майдон ҳар хил табиий гуллар билан безатилди.

       Тадбирни туман ҳокими И.С.Матиев очиб берди. Сўнг фахрий нуронийлардан бўлган ўқитувчи А.Исроилов сўзга чиқиб, 1941-1945 йиллар оралиғида бўлиб ўтган урушнинг заҳматлари унда ҳалок бўлган юртдошларимиз чеккан улкан қийинчилик ва аъзоблари тўғрисида, бугунги тинч замонамизга шукроналик келтиришимиз ва ушбу кунларниг қадрига етшимиз тўғрисида узоқ гапирди.

    Шундан сўнг халқ таълими аълочиси, шоир Б.Тошбоев  устоз шоир хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Мотамсаро она” номли шеърини йиғилганларга ўқиб эшиттирди.

       Тадбир сўнгида туман ҳокими, туман ички ишлар бўлим бошлиғи, туман прокуратура бўлими бошлиғи ҳамда чегара қўшинлари аскарлари билан биргаликда майдонда қад кўтарган  “Номаълум аскар” мономенти пойига гулчамбар қўйилди. 

          

       Ғаллаорол туманида 8 май куни тумандаги Хотира хиёбонида “Хотира азиз - қадр муқаддас” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Байрам тадбири маданият бўлими томонидан тайёрланган композиция билан бошланиб, туман ҳокимининг табрик сўзи билан давом этди.

    Тадбир давомида уруш ва мехнат фахрийлари хамда ёшлар номидан коллеж ўқувчилари сўзга чиқди.

      Шундан сўнг Мотамсаро она хайкали пойига туман хокими, уруш ва мехнат фахрийлари, туман ташкилотлари коллеж талабалари кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.

       

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать