ХОРАЗМДА “НИҲОЛ”ЧИЛАР САРАЛАНДИ.

    07 май, 2018 333 xorazm Xorazm Yangiliklari

    ХОРАЗМДА “НИҲОЛ”ЧИЛАР САРАЛАНДИ.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти республика кенгашининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги йиғилиш баёни (01-07/1-248. 05.03.2018 й.) ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-4 май кунлари танловнинг Хоразм вилояти шаҳарлар ва туманлар саралаш босқичлари ўтказилди.

     Танловга 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган вилоятдаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда эркин ижодкор ёшлар қамраб олинди. Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти Равшан Абдуазимов ва Хоразм вилояти маданият бошқармаси бош мутахассиси Ғ.Эшчановлар танловда кузатувчи сифатида иштирок этдилар. Шунингдек, танловларда шаффоликни таъминлаш мақсадида Урганч санъат коллежининг малакали мутахассислари жалб қилиниб, ҳудудларда назоратчилик олиб бордилар. Вилоятнинг 12 та ҳудудидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ҳамда бошқа маданий объектларда ўтказилган танловда 281 нафар номзодлар санъатнинг мумтоз қўшиқ, мусиқа ижрочилиги, опера ижрочилиги, эстрада ва рақс санъати йўналишларида беллашиб, Ҳакамлар ҳайъати эътирофига кўра, 95 нафар ижодкор ёшлар танловнинг вилоят саралаш босқичига тавсия этилдилар. Вилоят саралаш босқичи жорий йилнинг 1-2 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

      

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать