Холбек Равшанов хонадонига ташриф

    05 май, 2018 428 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жиззах вилоят мусиқали драма театри ҳамда вилоят академик ва халқ бадиий жамоалар дирекцияси ходимлари томонидан Зомин тумани Еттикечув қишлоғида истиқомат қилилаётган 96 ёшли 2-жахон уруши қатнашчиси Равшанов Холбек отанинг хонадонига ташриф буюришди.

        Учрашув аввалида улуғ ватан уруши қатнашчисига вилоят мусиқали дарма театрининг эсдалик совғалари топширилди.

      Учрашув давомида Отахон бундай тинч-тотув кунларга етказганига яратганга шукроналар айтиб, дуолар қиларкан, кўзларида қувонч ёшларини яшираолмади.

        Илоҳим ўша биз кўрган қийинчиликларни си3лар кўрманглар, сизлар тинчлик, тўқчилик замонда яшаябсизлар, илоҳим шу тинчлигимизга кўз тегмасин, баҳтимизга муҳтарам юртбошимиз омон бўлсин, ҳукуматимизга, президентимизга мингдан-минг раҳматлар айтаман дейди уруш қатнашчиси Холбек Равшанов.

       Учрашув давомида театр актёрлари ҳамда вилоят академик ва халқ бадиий жамоалар дирекцияси хонандалари томонидан ўша даврларда аскарларнинг рухиятини кўтариш учун айтилган қўшиқлар ижро этиб берилди.

        

     

    Театр ёш актёри

    Миржалол Шайзоқов

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать